Сув хўжалиги вазирига ўринбосар тайинланди
Жамият
−
30 Апрель 2020
5935Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Вохиджон Мухамаджонович Аҳмаджонов Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Вохиджон Аҳмаджонов вазирлик ҳузуридаги Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази директори лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вазир ўринбосарининг зиммасига сув хўжалигини инновацион ривожлантириш, илмий ишланмалар натижаларини, сув хўжалигини бошқариш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланишнинг илғор усулларини амалиётга фаол жорий этиш, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда сув хўжалигининг суғориш тизимларини модернизация, реконструкция қилиш ва таъмирлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш каби вазифалар юклатилган.