Сув хўжалиги вазирига ўринбосар тайинланди
Local
−
30 April 2020 6983 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ Вохиджон Мухамаджонович Аҳмаджонов Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Тайинловга қадар Вохиджон Аҳмаджонов вазирлик ҳузуридаги Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази директори лавозимида фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вазир ўринбосарининг зиммасига сув хўжалигини инновацион ривожлантириш, илмий ишланмалар натижаларини, сув хўжалигини бошқариш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланишнинг илғор усулларини амалиётга фаол жорий этиш, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда сув хўжалигининг суғориш тизимларини модернизация, реконструкция қилиш ва таъмирлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш каби вазифалар юклатилган.
Live
AllMisrda yo'lovchi poezdi rel'sdan chiqib ketdi
08 November
Albaniyada ommaviy namoyishlar davom etmoqda
08 November
Erdo'g'an rafiqasi bilan Ozarbayjonga bordi
08 November
08 November