Сурхондарёдаги “заправка”да газ портлади (видео)
3-саҳифа
−
10:05 3095 1 дақиқа
Бугун, 7 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги газ қуйиш шохобчаларидан бирида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 08:24 да Сурхондарё вилояти ФВБга туманнинг “Оқтом” МФЙда жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида КАМАЗ русумли суюлтирилган (пропан) газ ташувчи махсус автомобилдан сиғимга газини қуйиш вақтида чақнаш содир бўлиб, оқибатда ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган.
Ҳодиса жойига 5 та қутқарув бўлинмалари соат 08:39 да ётиб бориб, ёнғин 08:42 да ўраб олинган ва ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.
Дастлабки маълумотга кўра, сиғимнинг ёрилиши сабаби махсус автомобилдан пропан газини бўшатиш вақтида технологик жараённинг бўзилиши тахмин қилинмоқда.
Воқеа жойига вилоят ФВБ раҳбар ходимлари, Денов тумани ИИБ, ССБ, “Ҳудудгазтаъминот” раҳбар ва ходимлари чиққан ҳамда ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси