Сурхондарёда ушланган “Жиҳодчилар” “Абу Салоҳ”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Содиқ Самарқандий”га хайрихоҳ бўлган
Жамият
−
09 Июль 2020
49771Жорий йилнинг июнь ойида ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Бойсун туманида ўтказилган тезкор тадбирда “жиҳодчилар” оқими фаолияти аниқланиб, ушбу оқимнинг бир гуруҳ аъзолари қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Аниқланишича, 15 нафар маҳаллий ёшлардан иборат яширин гуруҳни ташкил этган шахс Россия Федерациясида мавсумий ишлаши давомида экстремистик ва террористик ташкилотлар тарафдорлари таъсирига тушган ва уларнинг бузғунчи ғояларини қўллаб-қувватлаган.
ЎзАнинг ёзишича, 1986-2002 йиллар оралиғида туғилган гуруҳ аъзолари меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясида ишлаган вақтида ўзаро йиғинлар ўтказишган ва экстремистларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган “Абу Салоҳ”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Содиқ Самарқандий”ларнинг аудио ва видео мурожаатларини тинглаб, хайрихоҳлик билдиришган.
Шунингдек, Суриядаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти сафига бориб қўшилиш масалаларини муҳокама қилишган.
Турли муддатларда, кетма-кет Ўзбекистонга қайтиб келганларидан кейин ҳам улар ўзларининг ноқонуний фаолиятларини давом эттиришган.
LiveБарчаси