Сурхондарёда ўқитувчилар аёвсиз калтакланишига нима сабаб бўлган? Янги тафсилотлар очиқланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 14 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Узун туманида жойлашган 31-сонли мактабдаги директор хонасида 34 ёшли эркак (ўқитувчи) икки нафар аёл ўқитувчиларни аёвсиз калтаклаганига оид янги тафсилотлар маълум бўлди.

Келтирилишича, воқеадан бир кун олдин мактабда ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда ота-оналардан бири ўқитувчиларнинг маънавиятсизлиги ҳақида гапириб, исбот тариқасида бунга оид видео борлигини айтган.

“Ҳамкасб ўқитувчилар билан буни директорга айтиш кераклигини маслаҳат қилдик. Раҳбар ўша ота-она билан гаплашсинда, ўқитувчига туҳмат қиляптими ёки исботи бор-йўқлигини сўрашини агар рост бўлса, ўқитувчи билан алоҳида гаплашиб кўришини айтмоқчи эдик”, дейди калтакланган ўқитувчилардан бири.

Юқорида айтиб ўтилган видео кимга тегишли эканлигини билиш мақсадида аёл ўқитувчилар томонидан мактаб дерикторининг хонасида йиғилиш ўтказилган. Айтилаётган видеони ўзига тегишли деб тушунган мактабнинг зўравон ўқитувчиси келиб, воқеага аралашади ва ҳамкасблари томон ўқталиб, уларни дўппослайди.

“Менга сенсираб, мен ўзим нима қилишимни яхши биламан деб мен томон шаҳд билан келди. Олдимга яқинлашгунича, мени уради деб хаёлимга ҳам келтирмагандим. Тиззаси билан биқинимга тепди. Ёнимдаги шеригим, илтимос опа, бир оғиз ҳам гапирманг деб мени ушлаб турди. Қўлини паҳса қилиб, тинмай сўкинди. Бунга чидамай мен, яна унга гапирдим”, дейди айни пайтда шифохонада бўлган, калтакланган аёл.

Аниқланишича, зўравон ўқитувчи мактабнинг жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлган.

“Бир чиқиб кетгандан кейин, яна урмоқчи бўлганда, мен сизга ҳеч ким ёмон гапиргани йўқ дедим. Шундан кейин мени урди ва мен бошим билан йиқилдим. У мени кетма-кет урди ва ҳамкасбимни тинмай сўкди", дейди жабрдийда аёл.

Туман тиббиёт бирлашмаси мутахассисига кўра, ҳозирги кунда калтакланган ўқитувчининг ҳолати яхшиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ўқитувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг