Сурхондарёда поезд келиб урилган Spark ҳайдовчиси вафот этди
3-саҳифа
−
18 Октябрь 2023
812118 октябрь куни Сурхондарё вилоятидаги темирйўл кесишмасида тепловоз Spark русумли автомобиль билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда "Ўзбекистон темирйўллари" хабар берди.
Унга кўра, воқеа Шўрчи-Хайробод участкасидаги қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида содир бўлган. Поезд фавқулодда тормозланишига қарамай, мазкур автомобилга келиб урилган.
"ЙТҲга автомашина ҳайдовчиси томонидан ҳаракатланиш қоидасининг қўпол равишда бузилиши сабаб бўлган", дейилади ушбу муносабатда.
Тўқнашув оқибатида тепловоз бироз шикастланган, поезд йўловчилари жабрланмаган. Spark ҳайдовчиси шифохонага етказилиши ва кўрсатилган ёрдамга қарамай вафот этган.
Айни пайтда фожиали ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь