Сурхондарёда пиёдани уриб кетган ҳайдовчи 6 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида катта тезлик билан келиб, пиёдани уриб юборган ҳайдовчи 6 йилга қамалди.  Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 июнь куни Сурхондарё вилоятида ҳайдовчи тезликни назорат қилиб бўлмас даражада оширган. Оқибатда 1 киши жонлантириш бўлимида вафот этган. Ҳолат юзасидан тўпланган иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Термиз туман судида кўриб чиқилган.

Ҳайдовчига нисбатан 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 Маълум бўлишича, ҳайдовчининг 5 нафар фарзанди бор.

“Қилган қилмишимдан пушаймонман. Фақат узр сўрайман”, дейди ҳайдовчи.

Маълумот учун, Сурхондарёда 2024 йилнинг август ойига қадар 194 та ЙТҲ содир этилган бўлиб, уларнинг оқибатида 128 нафар инсон турли тан жароҳатлари олган, 86 киши вафот этган. Таҳлилларга кўра, автоҳалокатлар асосан 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳайдовчилар билан содир бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоятида Nexia ва юк машинаси тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё ҳайдовчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг