Тошкентда 20 яшар ҳайдовчи Onix’да пиёдани уриб юборди
Crime
−
10:08 1528 1 minute
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Onix русумли автомобиль ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси кеча, 22 октябрь куни соат 15:00 ларда туманнинг КХАЙ кўчасида содир бўлган. 2006 йилда туғилган Х.Ш. бошқарувидаги Onix русумли автомобиль пиёдани уриб юборган.
Билдирилишича, ҳодиса оқибатида пиёдага тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва у шифохонага ётқизилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Фурқат туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган ўсмир катта тезликда йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
All