Сурхондарёда ота 9 ёшли қизига мол тезагини едирди (видео)
3-саҳифа
−
28 июл 10132 1 дақиқа
Сурхондарёда 36 ёшли ота 9 ёшли қизини жазолаш мақсадида қийнаб, унга тезак олиб келишини буюрди ҳамда оғзига мажбурлаб ҳайвон тезагини солди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган нохуш ҳолат Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида содир бўлган. Вилоят ИИБ ота томонидан ўз қизига нисбатан тазйиқ ўтказганлиги ҳолати ўрганилган.
Жорий йилнинг 25 июль куни Қумқўрғон тумани, “Хўжақишлоқ” маҳалласи ҳудудида яшовчи аёл ҳуқуқ-тартибот органига ариза билан мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи 1993 йилда туғилган Ч.Б. томонидан вояга етмаган қизини қийнаганлигини маълум қилган.
Аниқланишича, ота, ўз қизини қийнаб, унга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этаётгани тасвири, 2025 йил 30 декабрь куни олинган бўлиб, кейинчалик ижтимоий тармоқларда тарқатилган.
Ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2- қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи 36 ёшли Ч.Б. процессуал тартибда ушланган.
Билдирилишича, айни вақтда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги “Rayyona kids” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси тарбияланувчига нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, боланинг оғзига мато тиқиб, қийнаган эди.
Live
Барчаси