Сурхондарёда она ўз фарзандини сотмоқчи бўлди
3-саҳифа
−
06 Декабрь
3553Сурхондарё вилоятида 2024 йилда дунёга келган фарзандини сотмоқчи бўлган она қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.
Маълум қилинишича, 23 ёшли аёл ўзининг 2024 йилда туғилган қиз фарзандини 15 минг АҚШ долларига пуллаш эвазига Термиз шаҳридан уй-жой сотиб олмоқчи бўлган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.
У Термиз шаҳридаги ресторанларнинг бирида фарзандини сотиб, келгусида қайтиб олмаслик ҳақида тилхат ёзиб бераётган пайтида махсус ходимлар томонидан қўлга олинган.
Аёл харидор бошида кичик сумма айтганидан хафа бўлган ва одам сотаётганлигини эслатган.
“Мен картошка сотмаяпман, одам сотяпман. Майли, 15 минг доллар беринг. Ками йўқ”, деган аёл.
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди Жиноят кодексининг 135-моддасида (одам савдоси) назарда тутилган жиноятни содир этган 23 ёшли аёлни 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилган.
Қайд этилишича, қизчанинг васийлиги ва тарбияси Жарқўрғон тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она қамалганди. Аниқланишича, фуқаро ўзининг шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғи билан жиноий тил бириктириб, вояга етмаган 2021 йилда туғилган фарзандини 3 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.