Сурхондарёда маҳалла раиси ўқитувчилар билан жанжаллашди

3-саҳифа

image

Сурҳондарё вилояти Бандихон тумани “Наврўз” маҳалласида маҳалла раиси ўқитувчилар билан жанжаллашгани тасвирланган видеолавҳа тарқалди. Видеода акс этган ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат вилоят ҳокимининг шахсан назоратига олиниб, ўрганиш учун ишчи гуруҳи тузилган.

Ҳолат қачон содир бўлгани ва бунга ким сабаб бўлгани ҳақида ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.

Ҳокимликка кўра, ўрганиш натижалари тўғрисида батафсил ахборот берилади.

Эслатиб ўтамиз, Яшнобод туманидаги мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклаган эди. Кейинчалик Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг топшириғи билан жанжалли воқеа ҳамда муассасадаги таълим ва тарбия жараёнлари ўрганилган.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

жанжал маҳалла раиси ўқитувчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг