Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклагани бўйича расмий изоҳ берилди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Яшнобод туманидаги мактабда ўқитувчи ўқувчини калтаклаган эди.Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Қайд этилишича, юзага келган ҳолатни ўрганиш мақсадида вазирлик ишчи гуруҳи тузилиб, текшириш ишлари олиб борилган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарованинг топшириғи билан Яшнобод туманидаги 152-мактабда педагог ва 8-синф боласи ўртасидаги жанжалли воқеа ҳамда муассасадаги таълим ва тарбия жараёнлари ўрганилган.

“Айни дамда ўқитувчининг мактабдаги носоғлом муҳит бўйича ижтимоий тармоқ фаолларига мурожаати кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Шу ўринда жамоатчилик вакилларидан ҳар икки томонни ўргангандан сўнг холис ахборот тарқатишларини сўраймиз, шунингдек, улар ҳам вазирлик ишчи гуруҳи билан биргаликда ўрганиш жараёнларида иштирок этишлари мумкин. Шу ўринда ўқитувчилардан ҳам ўқувчилар билан зиддиятли вазият юзага келганда, педагогга хос бўлган таъсир чораларини қўллаши лозимлигини, ҳар қандай ҳолатда ўзини қўлга олиб, боланинг ота-онаси билан биргаликда муаммога ечим топиши зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз”, дейилади расмий хабарда.

Шунингдек, вазирликка кўра, мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида юзага келган низоли ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган. Суд қарори билан ўқувчининг онаси ва мактаб ўқитувчисига нисбатан маъмурий чоралар қўлланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made