Сурхондарёда келинни уй-жой талашиб калтаклаган қайноғага чора кўрилди

Жамият

image

Аввалроқ Сурхондарё вилояти Денов туманида келин қайноғаси томонидан тепиб калтаклангани ҳақида хабар берган эдик. Х.Гулмуроднинг уй-жой масаласида Қ.Сарвинозга нисбатан содир этган ҳуқуқбузарлиги Денов туман суди томонидан кўриб чиқилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Денов туман судининг жорий йил 7 май кунидаги қарори билан Х.Гулмуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан айбли деб топилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Томонларнинг уй-жой масаласидаги низо фуқаролик тартибида ҳал қилиниши тушунтирилган.

Маълумот учун, фуқаро Қ.Сарвинознинг мурожаатлари юзасидан суд-тиббиёт экспертизасидан ўтиш тўғрисида қарор берилган. Фуқаронинг олган тан жароҳати “енгил тан жароҳати” тоифасига киради, деб хулоса чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё

Баҳолаганлар

919

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг