Сурхондарёда келин қайноғаси томонидан тепиб калтакланди
Жамият
−
02 Май 2021
29713Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманида қайноға уй талашиб келини уриб, тепкилагани акс этган видео тарқалди. Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, Денов тумани “И.Тўраев” СИУ Буюк ипак йўли маҳалласида яшовчи Қ.С. жорий йилнинг 22 апрель куни вилоят ИИБ рақамига қўшниси Х.Г.га уриб тан жароҳати етказгани ҳақида мурожаати ва туман марказий касалхонасининг 25 апрелдаги хабарномаси навбатчилик қисмида қайд этилиб, бўлган ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари туман ИИО ФМБ 2-сон Ички ишлар бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Фуқаро Қ.С.нинг мурожаатлари юзасидан суд-тиббиёт экспертизасидан ўтиш тўғрисида қарор берилган. Фуқаронинг олган тан жароҳати “енгил тан жароҳати” тоифасига киради, деб хулоса чиқарилган.
Фуқаро Қ.С.нинг мурожаатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани сабабли якуни бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинди.
LiveБарчаси