Сурхондарёда қўшнисининг қизига уятсиз қилиқлар қилган эркак қамоққа олинди
3-саҳифа
−
12 Август
8034Сурхондарё вилоятида 32 ёшли эркак қўшнисининг 10 ёшли қизига уятсиз қилиқлар қилиб, унинг жинсий дахлсизлигига таҳдид қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 3 июнь куни 1992 йилда туғилган Б.Ш. исмли эркак қўшнисининг 10 яшар қизи Д.A.га, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уятсиз қилиқлар қилиб, унинг жинсий дахлсизлигига таҳдид қилган. Қизнинг онаси Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга йўлланган мурожаатида Б.Ш. вояга етмаган қизига агар бўлган ҳолатни кимгадир айтадиган бўлса, уни ўлдириш билан қўрқитгани, Б.Ш. аёлнинг уйига кирганида қилган ишларини қизи видеотасвирга тушириб олгани, бу ҳолат юзасидан тергов органларига хабар бергани, лекин улар томонидан тегишли чора кўрилмаётганини билдириб, фарзандининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам сўраган.
Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жорий йилнинг 7 июль куни Б.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси 2-қисми “в” банди (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 26 июль куни эса айбланувчи Б.Ш.га қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қайд этилишича, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши материаллари тегишли судга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятининг Наманган туманида 70 га яқинлашган чол 7 яшар қизга уятсиз, бузуқ ҳаракат қилгани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси