Сурхондарёда Damas уриб юборган ўқувчи вафот этди
3-саҳифа
−
10 Июнь 4332 1 дақиқа
Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Damas машинаси скутер билан тўқнашиб кетиши оқибатида 17 ёшли йигит вафот этди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 июнь куни соат тунгги 01:30 ларда Термиз шаҳри Боғишамол маҳалласида ҳайдовчи Damas русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб, чорраҳадан чапга қайрилмоқчи бўлганида, қарамма-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган 2008 йилда туғилган ҳамда Термиз шаҳридаги 12 мактабнинг 11 синф ўқувчиси бошқарувидаги скутер билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган. Оқибатда эса скутер ҳайдовчиси бош мия ёпиқ жароҳати сон суяги синиши каби жароҳатлар олиб, Термиз шаҳридаги тез тиббий ёрдам бўлимида вафот этган.
Йўл транспорт ҳодисасидан сўнг Damas автомобили тегишли бўлган корхонада тушунтириш ишлари олиб борилган.
Эсалтиб ўтамиз, 8 июнь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида скутер ва мотоцикл тўқнашиб кетиши оқибатида иккала ҳайдовчи ҳам вафот этганди.
Live
Барчаси