Сурхондарёда болаларга ноқонуний диний сабоқ бериб келган шахс қамалди
3-саҳифа
−
27 Август
5300Сурхондарё вилояти Бойсун туманида болаларга ноқонуний диний сабоқ бериб келган шахс қамалди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, 1989 йилда туғилган, маълумоти ўрта бўлган шахс ойига 500 минг сўмдан 1 миллион сўмгача бўлган миқдорда пул эвазига уйида 11 нафар вояга етмаган болага ҳужра шароитида турли диний адабиётлардан фойдаланиб, ноқонуний диний сабоқ бериб келган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 10 сутка қамоқ жазоси қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланган 26 ёшли йигит 15 суткага қамалганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь