Сурхондарёда онлайн диний таълим берган йигит қамалди
3-саҳифа
−
17 Август
6026Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ноқонуний диний таълим бериш билан шуғулланган 26 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти судлари хабар берди.
Билдирилишича, йигит жорий йилнинг 2 июлидан бошлаб Telegram’да “Қуръон ва хатим” номли гуруҳ ташкил қилган. У 300 минг сўм эвазига 37 кишига диний сабоқ бериб келган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан ушбу диний мазмундаги материаллар ўрганиб чиқилган. Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосасига кўра, улар ҳеч қандай бузғунчилик ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи, давлат ва конституцион тизимга қарши диний материаллар эмаслиги аниқланган.
У Термиз шаҳри судида айбига тўлиқ иқрор бўлган.
Шундай бўлса-да, суд ҳукми билан йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 241-моддасига (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
LiveБарчаси