Сурхондарёда бир гуруҳ аёллар ЙПХ инспекторини калтаклади

3-саҳифа

image

Кеча, 1 май куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида бир гуруҳ аёллар ЙПХ инспекторини калтаклагани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Тармоқларда тарқалган видеоларда ЙПХ ходимлари жарима ёзмоқчи бўлгани, бироқ аёллар тўсқинлик қилиб, уларга ташлангани айтилади.

Ҳаёт Шамсутдиновнинг билдиришича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят иши доирасида 3 нафар гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоий вилоятида қоидабузар фуқаро хизмат вазифасини олиб бораётган ходимларни ҳақоратлаганди. Ушбу ҳаракат Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судида сайёр суд тартибида кўриб чиқилган. Қоидабузар фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183- моддаси (майда безорилик) ва 194-моддасининг (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган ва унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) билан 15 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Денов ЙПХ инспектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг