Сурхондарёда 25 млрд сўмлик кредитни талон-торож қилган тадбиркорлар ушланди

3-саҳифа

image

Сурхондарё вилоятида сохта ҳужжатлар ёрдамида 25 миллиард сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.K.“ МЧЖ таъсисчиси Ш.Ш. ва бошқалар тижорат банкларидан бирининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси билан “И.“ МЧЖ ўртасида тузилган кредит шартномасига асосан гаровда бўлган бино ва иншоотларни сохта ҳужжатлар орқали такроран гаровга қўйган.

Шундан сўнг улар Андижон вилоятидаги тижорат банкларидан биридан 25 миллиард сўм кредит ажратилишига эришиб, маблағларни талон-торож қилгани аниқланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда қалбакилаштирилган гувоҳнома ва маълумотномалар ёрдамида 12 нафар фуқаро номига жами 783 миллион сўмлик кредит расмийлаштирган шахс қўлга олинган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг