Сурхондарёда 13 бош ёввойи қуённи овлаганлар ушланди
3-саҳифа
−
10:41 2439 1 дақиқа
Сурхондарёда ноқонуний 13 бош ёввойи қуённи овлаганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, тезкор рейд тадбирида Термиз тумани Учкўл атрофидаги дашт ҳудудида ноқонуний ов ҳолати аниқланган. Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани “Олмазор” кўчасида яшовчи фуқаро Э.Ф. томонидан 13 бош ёввойи қуён ноқонуний равишда овлаган.
Текширув давомида фуқаро овни тақиқланган усулда тунда ёритувчи мосламадан фойдаланган ҳолда амалга оширгани аниқланган. Бу эса амалдаги овчилик қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилган. Шунингдек, ов жараёнида фойдаланилган, фуқаро Э.Ф.га тегишли бўлган 3 дона ов милтиғи ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, вилоят Ички ишлар бошқармасига топширилган.
Ҳозирда табиатга етказилган зарар миқдори ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилоятидаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасининг туманлардан биридаги бўлим бошлиғи пора билан қўлга тушгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси