Сурхондарёда 1 тоннадан ортиқ истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди
3-саҳифа
−
10 Май
3848Сурхондарё вилоятида ўтказилган рейдда истеъмолга яроқсиз 1015 килограмм мол гўшти аниқланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Қайд этилишича, “Дарбанд” ЙПХ масканида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари томонидан рейд тадбирлари ўтказилган.
Унда Денов – Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли М.Ш. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина тўхтатилиб, юкхонаси текширилганида бирор-бир тегишли ветеринария ҳужжатларисиз 140 килограмм йирик шохли мол гўшти олиб кетаётгани аниқланган.
Шунингдек, 8 май кунига ўтар кечаси соат 02:30 ларда шу йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 24 ёшли А.А. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина юкхонаси текширилганда, ҳеч қандай ветеринария ҳужжатларисиз 475 килограмм йирик шохли мол гўшти олиб кетаётгани маълум бўлган.
Айнан шу масканда рейд тадбири давом эттирилиб, соат 02:50 ларда Шўрчи – Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган 27 ёшли Н.Ж. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина юкхонаси текширилганда, тегишли ветеринария ҳужжатларисиз 400 килограмм йирик шохли мол гўшти олиб кетаётгани аниқланган.
Юқорида аниқланган ҳолатлар бўйича гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқли ёки яроқсиз эканини текшириш мақсадида, вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораториясига тақдим этилганида, истеъмолга яроқсиз экани аниқланиб, гўшт эгаларига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва гўшт маҳсулотлари белгиланган тартибда йўқ қилинган.
LiveБарчаси