Сурхондарёда ҳоким ёрдамчиси ва яна икки киши қўлга олинди

3-саҳифа

image
Фуқаролар ва давлатни ўмариш: “Агробанк” бошқарувчиси, 2 ходими ва 6 ҳоким ёрдамчиси қамалди north_east

Фуқаролар ва давлатни ўмариш: “Агробанк” бошқарувчиси, 2 ходими ва 6 ҳоким ёрдамчиси қамалди

Сурхондарё вилоятида ҳоким ёрдамчиси, муҳандис ва қишлоқ хўжалиги масъули пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сариосиё туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан биридаги ҳоким ёрдамчиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1996 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, мансабдор танишлари орқали туман ҳокимлиги захирасидаги 2,5 гектар суғориладиган ер майдонини 30 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 29 миллион сўм талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида у ушбу пул маблағини “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институтининг “Сурвилерлойиҳа” бўлинмаси муҳандиси ҳамда Сариосиё тумани қишлоқ хўжалиги бўлими шўъба бошлиғига бериши кераклиги маълум бўлган. Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, муҳандис ва шўъба бошлиғи ушбу пул маблағини олган вақтида уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилоятида Пешку тумани ҳокимининг ёрдамчиси 6 минг доллар пул олаётганда қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ фирибгарлик тергов ҳоким ёрдамчиси муҳандис пора бериш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг