Сурхондарёда ҳам “заправка” портлаб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 13 август куни Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 12:58 да туманнинг “Оққўрғон” МФЙ Жарқишлоқ ҳудудида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёқилғи ташувчи автосистернадан ёқилғи сақлаш резервуарга ёқилғи тўкиш вақтида технологик жараён бузилган ва оқибатда чақнаш рўй бериб, ёнғин келиб чиққан.

Шунга кўра, 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 13:07 да ҳодиса жойига етиб бориб, соат 13:08 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 13:16 да ўчирилган.

Билдирилишича, ҳозирда чақнаш сабаби ва зарари аниқланмоқда. Воқеа жойига вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари етиб борган.

Ёнғин оқибатида жабрланган ва вафот этганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Жомбой туманидаги “заправка”да ёнғин чиққани ҳақида хабар берилганди. Ёнғин оқибатида KIA Bongo, Damas ва Gentra русумли автомобиллар зарарланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё заправка

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг