Суриянинг АҚШдаги элчихонаси қайта очилади
Олам
−
16 Декабрь
915Бугун, 16 декабрь куни Суриянинг Вашингтондаги элчихонаси қайтадан ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Сурия телеканали хабар берди.
“Вашингтонда Сурия элчихонасининг очилиши бугун бўлиб ўтади”, дейилади хабарда.
Ўз навбатида, Эроннинг Дамашқдаги элчиси Ҳусайн Акбарий ҳам Эрон давлат телевидениеси орқали чиқиш қилиб, Эроннинг Суриядаги элчихонаси ва консуллигидаги ишларнинг қайта тикланиши мумкинлигини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, “Суриянинг янги расмийлари” ҳамкорлик қилишга тайёрлигини кўрсатган ва у тезроқ нормал фаолиятга қайтишга умид билдирган.
Маълумот учун, 2014 йилнинг март ойида Қўшма Штатлар Сурия билан дипломатик алоқаларни ва Суриянинг мамлакатдаги элчихонаси ва консулликлари фаолиятини тўхтатган эди.
Эслатиб ўтамиз, 8 декабрга ўтар кечаси қуролли мухолифат Дамашққа кириб келиб, Асад режимини қулатган эди. Шундан сўнг Башар Асад мамлакат пойтахтини самолётда тарк этганди.
LiveБарчаси