Сурияда йўловчи автобуси ўққа тутилди. Қурбонлар бор
Олам
−
12:57 281 2 дақиқа
Суриянинг ғарбий қисмида кичик йўловчи автобусига қуролли ҳужум уюштирилиши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужум кеча, 30 сентябрь куни кечқурун Суриянинг Хомс вилоятидаги Мясоф кўприги яқинида содир бўлган. Оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлган, яна 4 киши жароҳатланган. Улар иш кунидан сўнг уйига қайтаётган компания ходимлари бўлган.
Ҳужумнинг сабаби ҳозирча маълум эмас. Шунингдек, воқеа учун жавобгарликни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган. Сурия расмийлари гумонланувчилар ёки ҳужум ортида турган гуруҳ номини ҳам ошкор қилмаган. Қутқарувчилар жабрланганларни Хомс шаҳридаги шифохоналарга олиб борган. Хавфсизлик кучлари эса воқеа жойида тергов ишларини бошлаган.
Маълумотларга кўра, Сурия ҳукумати 13 йилдан ортиқ давом этган уруш ва 2024 йил охирида Башар Асад ҳокимиятининг ағдарилишидан сўнг мамлакатда хавфсизликни таъминлашда қийинчиликларга дуч келмоқда. Расмийлар бир қатор режалаштирилган ҳужумлар ва қуролли гуруҳлар фаолиятининг олдини олганини билдирган бўлса-да, Дамашқ ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида қурбонларга олиб келган отишма ҳамда портлашлар содир бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриянинг Идлиб вилоятидаги Сармада шаҳри яқинида қурол-яроғ ва урушдан қолган портловчи воситалар вақтинча сақланадиган омборда портлаш содир бўлиб, камида 14 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь