Сурия конституцияси ва парламенти фаолияти тўхтатиб турилади

Олам

image

Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин мамлакат конституцияси ва парламенти уч ойлик ўтиш даври давомида тўхтатилади. Бу ҳақда Сурия муваққат ҳукумати матбуот котиби Убайд Арнаутга таяниб, AFP хабар берди.

“Конституцияни ўрганиш ва кейин унга ўзгартиришлар киритиш учун суд ва инсон ҳуқуқлари қўмитаси тузилади”, дейди Убайд Арнаут.

Арнаутнинг сўзларига кўра, янги ҳукумат вазирлари ва Асад маъмуриятининг собиқ вазирлари ўртасида ҳокимиятни топширишни амалга ошириш учун йиғилиш ўтказилади.

“Уч ой давом этадиган ўтиш даврида бизнинг устувор вазифамиз давлат институтларни сақлаш ва ҳимоя қилишдир. Сурия халқига қарши жиноят содир этганларнинг барчаси қонун доирасида жавоб беради”, дейди Арнаут. 

Маълумот учун, Сурия конституцияси сўнгги йилларда бир неча бор ўзгаришларга учраган. Энг муҳим ўзгариш 2012 йилда амалга оширилган конституциявий янгиланиш бўлиб, унда баъзи эркинликлар, масалан, сўз ва йиғилиш эркинлиги, шунингдек, адолатли суд жараёни каби ҳуқуқлар кафолатланганди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриянинг янги ўтиш даври ҳукумати бош вазири Муҳаммад ал-Башир президент Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин одамларнинг барқарорлик ва осойишталикдан баҳраманд бўлиши учун вақт келганини айтганди.

Диёржон Қувондиқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Сурия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг