Суперлигада пешқадам очко йўқотди

Спорт

image

Кеча, 18 август куни Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган қизиқарли учрашув Бухорода бўлиб ўтди. Унда “Бухоро” ўз майдонида турнир жадвали пешқадами “Нефтчи” йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 37-дақиқасида Шерзод Эсанов пенальтини аниқ амалга ошириб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим якунида “Нефтчи” ҳисобни тенглаштирди. Йововичнинг узатмасидан сўнг Нурмаҳаммад Абдуғаниев боши билан зарба бериб, 1:1 ҳисобини юзага келтирди.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида Шерзод Эсанов яна бир бор гол уриб, дублини расмийлаштирди. 73-дақиқада Шаҳбоз Жўраев ва Жавоҳир Рўзиевнинг комбинациясини Темур Мамасидиқов муваффақиятли якунлаб, “Бухоро”нинг устунлигини 3:1 га етказди.

Учрашувга қўшиб берилган вақтнинг иккинчи дақиқасида Владимир Родич “Бухоро”нинг навбатдаги голини уриб, якуний ҳисобни 4:1 кўринишига келтирди.

Шу тариқа, “Бухоро” турнир жадвали пешқадами “Нефтчи”ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мазкур ғалабадан сўнг бухороликлар 33 очко билан 3-ўринда бормоқда. “Нефтчи” эса 42 очко билан пешқадамликни давом эттирмоқда.

Эндиликда 19-турда “Нефтчи” ўз майдонида “Сўғдиёна”ни қабул қилади. “Бухоро” эса сафарда “Қўқон-1912”га қарши баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг