Суперлига. “Бунёдкор” сафарда “Сурхон”ни таслим этди
Спорт
−
01 Март 2020
3851Бугун суперлига 1-тур учрашувидан ўрин олган “Сурхор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда пойтахтликлар рақибларини сафарда 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва чемпионатни ғалаба билан бошлади.
Қизиқарли кечган ўйинда, Нурулло Тўхтасинов, Ҳумоюн Муртазоев ва Фаррух Икромов “Сурхон” жамоаси дарвозасини бир маротабадан ишғол қилдилар. Азиз Ибрагимов “Бунёдкор” жамоаси дарвозаси томон белгиланган пенальтини бехато амалга оширди. Шу тариқа учрашувда ҳисоб ўзгармади ва “Бунёдкор” чемпионатдаги илк ғалабасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, суперлига 1-турида қуйидаги натижалар қайд этилди:
“Пахтакор” – “Навбаҳор” 2:1;
“Қўқон-1912” – “Бухоро” 3:0;
“Локомотив” – “Андижон” 2:1;
“Машъал” – “Сўғдиёна” 3:0;
АГМК – “Металлург 1:1;
“Сурхон” – “Бунёдкор” 1:3.
“Қизилқум” – “Насаф” 1:3
Жаҳонгир Сотволдиев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь