Суперкомпьютер қайси жамоа ЕЧЛда ғолиб бўлишини тахмин қилди
Спорт
−
07 Ноябрь
9270Англиянинг “Манчестер Сити” клубининг 2024/25 йилги Европа Чемпионлар лигасида чемпион бўлиш имконияти юқори баҳоланмоқда. Бу ҳақда “Opta” статистик портали хабар берди.
Манбага кўра, “шаҳарликлар”нинг турнирдаги чемпионлик имконияти 19 фоизга баҳоланмоқда. Бу борада 2-ўринда яна бир инглиз жамоаси “Ливепуль” қайд этилди. “Мерсисайдликлар”нинг турнирда ютиш имконияти 17 фоизни ташкил қилмоқда.
Бу борада кучли учликни Италиянинг “Интер” клуби якунлаб берди. “Милан” клубининг ғалаба қозониш фоизи 12 га баҳоланган. Кучли бешликка Каталониянинг “Барселона” ва Португалиянинг “Спортинг” клублари киритилди.
Турнирнинг амалдаги ва энг кўп чемпиони Мадриднинг “Реал” жамоаси бу сафар 6-поғонада қайд этилди. “Қаймоқранглилар”нинг ғолиб бўлиш кўрсаткичи 6 фоизни ташкил қилмоқда. Ўтган йилги финалчи Германиянинг “Боруссия” жамоаси 12-ўринни эгаллаб турибди. Уларнинг чемпионлик имкониятлари атиги 2 фоизга баҳоланмоқда.
LiveБарчаси