Суперкомпьютер Англия чемпионати ғолибини тахмин қилди
Спорт
−
13 Ноябрь
1886Англия чемпионатининг 11-тури якунларига кўра, “Ливерпуль” клуби жорий мавсум бўйича Премьер лигада чемпион бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Opta” хабар берди.
Портал суперкомпьютерига кўра, “қизиллар”нинг чемпион бўлиш эҳтимоли 60,3 фоизга баҳоланмоқда. Иккинчи даъвогар “Манчестер Сити”. Кучли фаворитлар учлигини Лондоннинг “Арсенал” жамоаси якунлади.
“Opta” суперкомпьютерига кўра, жамоаларнинг чемпионликни қўлга киритиш имкониятлари:
- “Ливерпуль” – 60,3%;
- “Манчестер Сити” – 34,3%;
- “Арсенал” – 5%;
- “Челси” – 0,3%.
Бугунги кунга келиб, “Ливерпуль” Англия Премер-лигаси турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда (28 очко). “Манчестер Сити” 23 очко билан 2-ўрнни банд этган. Кучли учликни 19 очко билан Лондоннинг “Челси” клуби якунлаб турибди.