Супер-контрактда ўқиш истагидагиларга қўшимча имкониятлар берилди

Жамият

image

Эндиликда абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга кира олмаган, лекин 2-, 3-, 4- ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Давлат қабул комиссияси қарорига асосланиб, маълум қилди.

Бу истисно 2-, 3- ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас. Яъни бешинчи йўналишга ўқишга кирган абитуриент иккинчи ёки тўртинчи йўналишни танлаб супер-контракт қила олмайди, фақат биринчи йўналишга қилиши мумкин.

Шунингдек, танлаган бешта йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ контракт

Баҳолаганлар

711

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг