Сўнгги суткада 10 та ҳудудда 200 яқин одамда коронавирус аниқланди
Жамият
−
27 Март 2021
15143Кеча, 26 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 186 нафарга ошиб, 82146 нафарни ташкил этмоқда. Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 7 нафари Бухоро вилоятида,
- 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 1 нафари Самарқанд вилоятида,
- 2 нафари Сирдарё вилоятида,
- 1 нафари Фарғона вилоятида,
- 4 нафари Хоразм вилоятида,
- 17 нафари Тошкент вилоятида,
- 143 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 625 нафарга этди.
Кеча кун давомида:
- Тошкент вилоятида 18 нафар,
- Тошкент шаҳрида 94 нафар бемор соғайди.
Касалликдан соғайганлар жами 80360 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1161 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси