Сўнгги 10 йилда Украина аҳолиси 2,5 баробарга камайган

Олам

image

Украина аҳолиси 2014 йилга нисбатан 2,5 баробарга камайди. Бу ҳақда Украина собиқ бош вазири Николай Азаров маълум қилди.

"Украина аҳолиси 2014 йилга нисбатан 2,5 баробарга камайди.  Қисқа вақт ичида бу даражада пасайиш ҳеч қачон кузатилмаган. Украина расмийлари кун тартибига қўйган "очарчилик"нинг ҳеч бирини 2014 йил билан таққослаб бўлмайди. Улар бу йиллар давомида украиналикларни, оддий халқни шу қадар масхара қилишдики, менинг тепа сочим тикка бўлди”, деб ёзади Азаров ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Азаровнинг фикрича, бошқа ҳар қандай халқ аллақачон Владимир Зеленскийни ағдариб ташлаган бўларди. Аммо украиналиклар мамлакатни тарк этишни афзал кўришмоқда.

2023 йилнинг ноябрь ойида собиқ бош вазир сўнгги икки ойда Украина аҳолиси 4 миллион нафарга камайиб, 19 миллионга етганини айтганди.

2022 йил декабрь ойида М.В. Птуха номидаги Украина демографик ва ижтимоий тадқиқотлар институти директори Элла Либанова 2023 йил туғилишнинг ҳалокатли пасайиши йили бўлади, дея башорат қилганди. Кейинроқ мамлакатдаги расмий маълумотларни бирлаштирган “Opendatabot” таҳлилий ресурси Украинада туғилиш кўрсаткичи мустақилликдан кейинги энг паст даражага етганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранди бугунга келиб yкраиналик қочқинлар сони 10 миллионга етганини билдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

аҳоли Украина Николай Азаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг