Украиналик қочқинлар сони 10 миллионга етди – БМТ
Олам
−
27 Январь
3992Украинада бошланган уруш туфайли 10 миллионга яқин украиналиклар уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Уларнинг қарийб 6,3 миллиони хорижга кетган, яна 3,7 миллиони Украинанинг бошқа минтақасига кўчиб ўтган. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранди маълум қилди.
Хабар қилинишича, украиналик қочқинларнинг 47 фоизи аёллар, 33 фоизи эса болалардир.
Грандига кўра, қочқинларнинг одатдаги яшаш жойига қайтиш учун оммавий ҳаракатлар ҳали ташкил қилинмаган.
Шунингдек, ташкилотнинг қочқинлар бўйича агентлиги 27,5 мингдан ортиқ уйни тиклашга ёрдам бергани таъкидланди.
Маълумот учун, Украина Президентининг маслаҳатчиси Сергей Лешченко Украинадан қочқинларни қабул қилган Европа давлатларини уларни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга ва украиналикларни ватанларига қайтаришга чақирганди.
Лешченко ўз чақириғини Украина Европа жамиятига қўшила бошлаши ва натижада мамлакатга қайтишни истамаслиги мумкин бўлган ёшларнинг бутун бир авлодини йўқотгани билан изоҳлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойи охирларида Исроил қочқинлар лагерига зарба бериши оқибатида 70 киши ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь