Сунъий интеллект дунёни икки лагерга бўлиши мумкин – БМТ Бош котиби

Олам

image

Агар ушбу янги технологияни бошқаришга глобал ёндашув бўлмаса, сунъий интеллект дунёни икки лагерга бўлиши мумкин. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш бугун, 24 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясидаги умумий сиёсий муҳокамада сўз очди.

“Сунъий интеллект атрофимиздаги ҳамма нарсани ўзгартиради: иш, таълим, мулоқотдан тортиб маданият ва сиёсатгача. Биз сунъий интеллект жадал ривожланаётганини биламиз, лекин у бизни қаерга олиб боради: кўпроқ эркинлик ёки кўпроқ зиддият? Сунъий интеллектни бошқаришга глобал ёндашувсиз, бу барча соҳаларда сунъий бўлинишга, иккита интернет, иккита бозор, иккита иқтисод пайдо бўладиган катта низоларга олиб келиши мумкин, бу ерда ҳар бир мамлакат оқибатлари жиддий бўлиши мумкин бўлган томонни танлашга мажбур бўлади”, дейди БМТ Бош котиби.

Гутерришнинг таъкидлашича, бир нечта компаниялар ва “ҳатто жисмоний шахслар” аллақачон бу жараённинг зарурий назорати ва жавобгарлигисиз ўз қўлларида “сунъий интеллектни ривожлантириш бўйича улкан куч”ни тўплашган.

Эслатиб ўтамиз, шу ой бошида Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтган “Ҳарбий соҳада сунъий интеллектдан масъулиятли фойдаланиш” (REAIM) глобал саммитида сунъий интеллект технологияларини ҳарбий қўллаш бўйича йўл харитаси тақдим этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Антониу Гутерриш Сунъий интеллект

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг