Сума Чакрабарти Қосим-Жомарт Тўқаевга маслаҳатчи бўлди
Олам
−
14 Сентябрь 2020
6574Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Сума Чакрабартини ўзининг штатдан ташқари маслаҳатчиси этиб тайинлади. Бу ҳақда Оқўрда сайтида хабар берилди.
“Давлат раҳбари қарори билан Сэр Сума Чакрабарти Қозоғистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича штатдан ташқари маслаҳатчиси этиб тайинланди”, дейилади хабарда.
Аввал бу лавозимни қозоғистонлик таниқли иқтисодчи Олжас Худайбергенов эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, Сума Чакрабарти 8 йил давомида Европа тикланиш ва тараққиёт банкига раҳбарлик қилган. У “Trend” нашрига берган интервьюсида Ўзбекистон иқтисоди жуда яхши ривожланаётганини ва бу йилига 5-6 фоизни ташкил этаётганини айтиб ўтганди.
Чакрабартининг таъкидлашича, Жаҳон банкининг "Иш юритиш қулайлиги" сўнгги ҳисоботида, Ўзбекистон охирги ўн икки ой ичида ишбилармонлик муҳити энг яхшиланган йигирма мамлакат қаторига киритилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабартини "Дўстлик" ордени билан мукофотлаганди.
LiveБарчаси