Сулаймоний учун қасос оламиз – АҚШ учувчиларига қўрқинчли аудио ёзув юборилди
Олам
−
06 Январь 2021
12071Америкалик авиадиспетчерлар Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус “Ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши муносабати билан Америка пойтахтида террор ҳужуми таҳдидлари билан аудио ёзув олганини хабар қилди. Бу ҳақда кеча, 5 январь куни CBS телекомпанияси ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
“Чоршанба куни биз самолётни Капитолийга жўнатамиз. Сулаймоний учун қасос оламиз”, дея таъкидланган аудио ёзувда.
Кимдир авиадиспетчерларнинг частоталарига кириш ҳуқуқига эга чиққан ва ушбу аудио хабарни юборган. Шу билан бирга, АҚШ Ҳукумати, телеканал маълумотларига кўра, таҳдидларни ҳақиқий деб ҳисобламайди, аммо частоталарга ноқонуний кириш масаласини текширишни бошлаган.
Кеча, 5 январь куни Пентагон ва бошқа давлат идоралари аудио ёзув ҳақида маълумот олган. Канал билан суҳбатлашган мутахассисларнинг фикрига кўра, таҳдидлар учувчилар одатда оладиган кўрсатмаларга таъсир қилиши мумкин.
АҚШ Федерал Тергов Бюроси ушбу маълумотга изоҳ бермаган, аммо барча зўравонлик таҳдидларини жиддий қабул қилишини таъкидлаган. АҚШ Федерал авиация маъмурияти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан алоқада эканини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Трамп бошчилигида 48 кишини Интерпол орқали халқаро қидирувга берган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь