Эрон Трамп бошчилигида 48 кишини Интерпол орқали халқаро қидирувга берди
Олам
−
05 Январь 2021
15554Аввалроқ, Эрон Ҳукумати Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус “Ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймоний ўлимига алоқадор бўлган шахсларнинг рўйхатини тузгани ҳақида хабар бергани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу рўйхатдан АҚШнинг 48 фуқароси, жумладан амалдаги Президент Дональд Трамп ҳам ўрин олган.
Расмий Теҳрон рўйхатдагиларни, хусусан Президент Дональд Трампни халқаро қидирувга берди. Бу ҳақда Теҳронда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Эрон Ислом Республикаси Олий суди матбуот котиби Ғулом Ҳусайн Исмоилий маълум қилган.
Қайд этилишича, Эрон генерал Сулаймонийнинг ўлдирилишида минтақанинг олти давлати, асосан Ироқ билан ҳамкорлик қилмоқда.
"Биз Ислом инқилоби посбонлари корпусининг махсус “Ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймонийни ўлдиришда 48 кишининг иштироки борлигини аниқладик. Улар орасида АҚШ расмийлари, жумладан Пентагон ва АҚшнинг минтақадаги қўмондонлиги бор. Бироқ, асосий ролни президент ДоналЬд Трамп ўйнади. Уларнинг барчаси Интерполнинг “қизил рўйхати” доирасида қидирувга берилган”, дейди Олий суд вакили.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 3 январь куни АҚШнинг Бағдод халқаро аэропортига уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида ИИПКнинг “Ал-Қудс” бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний ўлдирилганди. Бунга расмий Теҳрон 8 январь куни Ироқдаги америка ҳарбий базаларига ракета зарбаси бериш билан жавоб қайтарди. АҚШ ҳужум натижасида қурбонлар йўқлиги, зарар кам эканини маълум қилди.
Пентагон Сулаймонийни йўқ қилиш буйруғи шахсан Президент Дональд Трамп томонидан берилганини маълум қилди. Шундан сўнг икки давлат ўртасида уруш чиқиши хавфи ортиб кетганди.
Сулаймоний Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Ливия каби мамлакатларда Эрон сиёсатидаги энг нуфузли шахслардан бири бўлган.
Бир томондан, Сулаймоний Қўшма Штатларга қарши курашган гуруҳларнинг қўмондони вазифасини бажарган бўлса, бошқа томондан у Ироқда АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда муҳим рол ўйнаган. Шу муносабат билан Сулаймоний нафақат қўмондон, балки яхши дипломат сифатида ҳам танилган эди.
Қосим Сулаймоний, шунингдек, Оятуллоҳ Али Ҳоманаийдан кейин Эроннинг хавфсизлик сиёсатини шакллантиришдаги энг таъсирчан исмлардан бири бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь