Сульшер терма жамоа таклифини рад этди
Спорт
−
11 Октябрь
2551Норвегиялик мутахассис Уле Гуннар Сульшер Дания терма жамоаси мураббийи бўлишни истамади. Бу ҳақда “Tipsbladet” хабар берди.
Манбага кўра, Дания футбол федерацияси Сульшерга таклиф билан чиққан, бироқ рад жавобини олган. Норвегиялик мутахассис ҳозирча ошкор этилмаган топ-клубда ишлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Маълумот учун, мураббий 2021 йилнинг ноябрь ойидан бери ишсиз. 51 ёшли мутахассиснинг сўнгги клуби Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби бўлган. Норвегиялик мутахассис “манкунианликлар” сафини 2018 йилнинг декабридан буён бошқариб келаётганди. Ҳозирга қадар Уле Гуннар Сульшер “Мольде” ва “Кардифф” клублари таклифини рад этган.
LiveБарчаси