Сўхни Фарғона билан ҳаво йўли орқали боғлаш режалаштириляпти

Жамият

image
Сўхдаги можародан кейин туманга янги ҳоким тайинланди north_east

Сўхдаги можародан кейин туманга янги ҳоким тайинланди

Ўзбекистоннинг анклав ҳудуди Сўх туманини Фарғона вилояти маркази билан ҳаво йўли орқали боғлаш устида иш олиб бориляпти. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Гап шундаки, жорий йилнинг 31 май куни Сўхдаги “Чашма” чегаролди ҳудудида Қирғизистон фуқаролари билан юз берган тўқнашувдан кейин анклав ҳудудга эътибор ортди.

Туманга шахсан Бош вазирнинг ўзи бориб халқ билан очиқ мулоқот қилиши барча муаммоларни юзага чиқарди. Натижада Бош вазир ташрифининг эртасига унинг ўринбосарлари ва вазирлар Сўхга етиб борди. Тезда туманни ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди.

Дастур доирасида Сўх туманидаги Симодон, Касминон, Ҳушёр, Малбуд ва Варган ҳудудларида икки ой давомида тик қудуқлар ўрнатилиб, бўш турган ерлар ўзлаштирилиши белгиланди. Бундан ташқари, тумандаги эски аэродром қайта таъмирланиб, вилоят марказига ҳаво йўллари орқали бориб келишни йўлга қўйиладиган бўлди.

Маълумот учун, Сўх туманидаги барча муаммоларни бартараф этиш учун 1 трлн. сўмга яқин маблағ ажратилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни чегарада юз берган можаро бўйича Қирғизистон вакили билан Бош вазир Абдулла Арипов учрашув ўтказди. Музокарадан кейин Арипов сўхликлар билан учрашувда Қирғизистон вакилидан Риштон-Сўх коридорини очиш масаласини кўриб чиқишни сўраганини маълум қилди.

Аммо кейин қирғизистонлик депутат Ўзбекистоннинг ўз анклави билан боғланиши учун ҳеч қачон имкон берилмаслигини, бу масалани Қирғизистон ўзи ҳал қилишини айтиб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сўх

Баҳолаганлар

334

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг