Сўхда “заправка”га кирган Nexia портлаб кетди (видео) 

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Сўх туманида метан “заправка”га кирган Nexia’нинг газ баллони портлаб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ воқеага аниқлик киритиш мақсадида  вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати билан боғланди.

Қайд этилишича, кеча, 25 февраль куни соат 19:10 да Сўх тумани “Равон” МФЙ ҳудудидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида Nexia русумли автомобилнинг газбаллони ёрилиб кетган ва автомобилга зиён етган. 

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида ёнғин содир бўлмаган. Тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги газ қуйиш шохобчасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган эди. Оқибатда автомобилларга газ қуйиш шохобчаси ҳудудида бўлган 2 нафар фуқаро тан жароҳати олган. Уларга малакали тез тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонасига ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фарғона газ баллон Сўх

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг