Судья лавозимига номзодлар ичкиликка ва коррупцияга мойиллиги ўрганилади
Жамият
−
10 Декабрь 2020
5410Судья лавозимига номзодлар психологик тестдан ўтказилади, ичкиликка ва коррупцияга мойиллиги аниқланади. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров маълум қилди.
“Психологик тест ва суҳбатлар орқали судьяларнинг дунёқараши, судда бўладиган турли ҳолатларга чидамлилиги, вазиятга баҳо бериш кўникмаси, ҳатто ичкиликка ва коррупцияга мойиллиги ҳақида тавсиявий характердаги хулосалар олинади”, деди Холмўмин Ёдгоров.
Маълум қилинишича, судьялар фаолиятини баҳолаш бўйича электрон рейтинг тизимини жорий қилинади. Янги электрон рейтинг натижасида судьялар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланади ҳамда бу доимий юритиб борилади.
Ҳозиргача судьялар фаолияти баҳоланмаганми, бунга қанчалик эҳтиёж бор эди, деган савол туғилади. Бугунги кунга қадар ҳам судьялар фаолияти ҳар 2,5 йилда бир марта Судьялар малака ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланар эди.
“Ҳар бир судья ўз камчилик ва ютуқларини онлайн кўриб туради”, деди Судьялар олий кенгаши раиси.
Маълумот ўрнида, Бугунги кунга қадар ҳам судьялар фаолияти ҳар 2,5 йилда бир марта Судьялар малака ҳайъати томонидан 100 баллик тизимда баҳоланар эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинган эди.