Суд Трампнинг “фирибгарлик фаолияти”га нуқта қўймоқчи
Олам
−
04 Ноябрь 2022
3569Нью-Йорк суди АҚШнинг собиқ Президенти Доналд Трамп ширкатида “фирибгарлик фаолияти” давом этмаслиги учун Трамп ташкилотини ташқи кузатувга ўтказишни буюрди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.
Қарор компаниянинг битимлар тузиш, активларини сотиш ва корпоратив тузилмани ўзгартириш имкониятларини чеклайди.
Судья Артур Энгроннинг таъкидлашича, Трамп ва унинг компанияси фирибгарликка мойиллик кўрсатган ва учинчи томон назоратчисининг тайинланиши даъво жараёни тугагунига қадар кейинги фирибгарлик ёки ноқонуний фаолиятнинг олдини олади.
Нью-Йорк суди солиқ имтиёзлари ва бошқа иқтисодий фойда олиш учун молиявий ҳисобот қоидаларини бузганликда гумон қилинаётган Trump Organization компаниясига қарши штат фуқаролик даъвосини кўриб чиқмоқда. Трамп ташкилотига қарши жами 10 та жиноий иш очилган.
Нью-Йорк бош прокурори Летиция Жеймс бошчилигидаги прокуратура Трампнинг компанияси солиқ декларациясида паст қийматни тақдим қилиб, лекин солиқ имтиёзларини олиш ва кредиторларни ҳайратда қолдириш учун юқори қийматдан фойдаланган ҳолда қонунни бузган ёки йўқлиги билан қизиқмоқда. Демократик партия аъзоси Жеймс 250 миллион доллар жарима тўлаш ва республикачи Трампнинг штатда бизнес юритишини доимий тақиқлашни талаб қилмоқда. Собиқ президент барча айбловларни рад этган.
Трамп судьянинг қарорини танқид қилиб, уни “Нью-Йорк бош прокурорининг қўғирчоғи ва Республикачилар партиясининг бошқа қасамёдли душманлари”деб атади.
“Бу бизнинг соҳилимизга келган коммунизмдир. Бизнес Нью-Йоркдан бошқа штатлар ва мамлакатларга қочиб кетади, аллақачон шундай бўляпти ҳам. Бугунги кулгили қарор сиёсий мотивларга эга”, дейди собиқ президент баёнотида.
У Нью-Йорк ва Флорида судларини бу инквизицияни тўхтатишга чақирди.
“Биз радикал зулмга қарши курашишимиз ва мамлакатимизни қутқаришимиз керак”, дейди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойи иккинчи декадасида АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп Нью-Йорк штати Бош прокуратураси томонидан ўзининг Trump Organization компаниясидаги молиявий фирибгарликда айбланаётгани ҳақида хабар қилинган эди.
Айбланувчилар – Трампнинг ўзи, унинг фарзандлари кичик Дональд, Эрик ва Иванка, Трамп ташкилотининг собиқ молия директори Аллен Вайсселберг ва унинг ёрдамчиси Жеффри МакКони. Прокуратура айбланувчилар 2011 ва 2021 йиллар оралиғида Трампнинг йиллик молиявий ҳисоботларини ортиқча ёки кам ҳисобот бериш билан боғлиқ схема билан шуғулланганини даъво қилмоқда.
LiveБарчаси