Суд ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Жамият

image

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди ходими Н.Б.га пора таклиф этган шахснинг жинояти фош этилди. 

Жорий йилнинг 2 апрель куни фуқаро И.В. валюта жинояти бўйича судланган таниши А.А.нинг судда иши кўрилаётганини билиб, Н.Б.дан судья орқали жазони енгиллаштириб беришни, бунинг эвазига пора таклиф қилади.

Суд ходими дарҳол бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди раисига мурожаат қилган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 3 апрель куни судланувчининг таниши И.В. суд ходимига 400 АҚШ доллари бераётган пайтида қўлга олинади. Айни пайтда И.В.га Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг