Мактабда берилган олтин ва кумуш медаллар университетга кириш учун имтиёз берадими?
Жамият
−
26 Май 2020
11851Мактабларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланиши олий ўқув юртига киришида имтиёз тақдим этмайди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 154-сонли қарори асосида тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида”ги низомда олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланган ўқувчиларга имтиёзлар берилиши кўзда тутилмаган“, дейилади вазирлик хабарида.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, олтин ва кумуш медаллар аъло баҳоларда ўқиган ўқувчиларга берилишини инобатга олсак, кириш имтиҳонларида имтиёзли баллар берилмасада, ўқувчилар ўз билимини кўрсата олиши лозим. Қолаверса, олий ўқув юртига кириш учун талабгор ёшларга тенг имкониятлар тақдим этилиши мақсадга мувофиқ.
Таъкидланишича, бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишга бўлган қизиқишларини янада ошириш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш, коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва иқтидорли ўқувчилар билимини рағбатлантиришдан иборат.
Аввалроқ, 2019-2020 ўқув йили якунлари бўйича маълумот берилган эди.
LiveБарчаси