Столтенберг Украинадаги можаронинг ҳозирги босқичини “логистика уруши” деб атади
Олам
−
13 Февраль 2023
7104Украинада ўқ-дориларни истеъмол қилиш ва уларни ушбу мамлакатга етказиб бериш баъзида НАТО мамлакатларида ишлаб чиқариш имкониятларидан ошиб кетади. НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг бугун, 13 февраль куни Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида қайд этганидек, НАТО ҳарбий-саноат комплекси билан ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни жадал кенгайтириш учун шарт-шароит яратиш бўйича иш олиб бормоқда ва бу мавзу 14-15 февраль кунлари Брюсселда альянс Мудофаа вазирлари йиғилишида муҳокама қилинади..
“Украинадаги ўқ-дорилар сарфи бизнинг ишлаб чиқариш суръатимиздан ошиб кетади”, дейди у.
Столтенберг, масалан, айрим турдаги қуролларни ишлаб чиқаришни кутиш вақти 12 ойдан 18 ойга ошганини таъкидлади.
“Яъни, бугун буюртма берилса, бир йил эмас, бир ярим йил кутишга тўғри келади”, дейди у.
Столтенберг Украинадаги можаронинг ҳозирги босқичини “логистика уруши” деб атади.
“Тезлик ҳаётни сақлаб қолади”, дейди у.
У сўзида давом этаркан, НАТО давлатлари Украинани имкон қадар тезроқ қурол билан таъминлаши кераклигини айтди.
Бош котибнинг сўзларига кўра, НАТО мамлакатларида ишлаб чиқариш муаммоси бор, лекин уни ҳал қилиш стратегияси ҳам мавжуд.
“Сизда корхонангиз бўлса ҳам, сиз кўпроқ сменада ишлашингиз мумкин, дам олиш кунларида ишлашингиз мумкин. Ҳа, муаммо бор ва уни ҳал қилиш керак, бизда уни қисқа ва узоқ муддатда қандай ҳал қилиш бўйича стратегиямиз бор”, дейди у.
Столтенберг, шунингдек, НАТО мамлакатлари янги ўқ-дориларни сотиб олишни бошлашини муҳим деб ҳисоблайди.
“Франция, АҚШ аллақачон буни амалга оширган. Қисқа муддатда саноат сменалар сонини кўпайтириш орқали ишлаб чиқаришни кенгайтириши мумкин, аммо биз ишлаб чиқаришнинг сезиларли ўсишига эришишимиз учун янги ўқ-дори заводларини қуришимиз, янги инвестициялар киритишимиз керак”, дея қўшимча қилди у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь