Столтенберг Хитойни Россия борасидаги санкциялар билан қўрқитди

Олам

image

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётини қўллаб-қувватлагани учун Хитойга қарши иқтисодий санкциялар қўллаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда у BBC’га берган интервьюсида маълум қилди.

Столтенбергнинг фикрича, Хитой ҳам Россия, ҳам Ғарб билан яхши муносабатларни сақлаб, икки стулда ўтиришга ҳаракат қилмоқда, аммо бу узоқ давом эта олмайди.

BBC’га берган интервьюсида НАТО Бош котиби ташкилот Хитойга қарши эҳтимолий санкциялар қўллашни муҳокама қилинаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Хитой Россия учун Украинага қарши ишлатадиган ракета ва қуролларни яратишга имкон берувчи кўплаб технологияларга эга.

“Маълум бир босқичда, агар Хитой ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартирмаса, баъзи иқтисодий чекловлар ҳақида қаттиқ туришимизга тўғри келади”, дейди Столтенберг. 

Бироқ Бош котиб эҳтимолий санкциялар нималардан иборатлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 12 июнь куни АҚШ Молия вазирлиги Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтириб, 300 дан ортиқ янги чекловлар киритди. Хусусан, санкциялар Хитойнинг мудофаа компанияси Poly Technologies, компьютер ускуналари ишлаб чиқарувчи DeepCool, Daytek савдо ва консалтинг компанияси, Asialink транспорт-логистика компанияси ва электрон жиҳозлар етказиб берувчи Chongqing Fagima Electro-mechanical Equipment компаниясига ҳам тааллуқли бўлди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги эса АҚШдан санкцияларни бекор қилишни талаб қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Хитой Столтенберг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг