Столтенберг Эрдўған билан баҳсли масалада гаплашиб олди
Олам
−
25 Июнь 2022
8103Бугун, 23 июнь куни НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатлашди. Улар суҳбат чоғида Швеция ва Финляндиянинг иттифоққа аъзолик масаласини муҳокама қилган. Бу ҳақда Туркия Президенти девони хабар берди.
“Суҳбат чоғида Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзолик аризаси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Эрдўған Швециянинг террорчи Курдистон ишчилар партиясига нисбатан позициясини аниқ ўзгартириши зарурлигига ишора қилди. Шунингдек, Президент Швециядан Туркияга мудофаа саноати соҳасида жорий этилган қурол эмбаргоси ва чекловларни бекор қилишини кутаётганини қайд этди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзолиги масаласи келаси ҳафта альянснинг Мадриддаги саммитида кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Финляндия ва Швециянинг НАТОга интилишлари
Россиянинг Украинага қарши уруш бошлаши ортидан узоқ йиллар давомида бетарафлик мақомида бўлиб келган Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилиш ҳаракатига тушди.
Жорий йилнинг 12 май куни Финляндия Президенти ва Бош вазири мамлакат НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. НАТО ҳам бу давлатни ортиқча жараёнларсиз ташкилотга олишга тайёрлиги билдирилди.
Бунинг ортидан расмий Москва Финляндия НАТОга қўшилса, Россия ўз миллий хавфсизлигига бу борада юзага келадиган таҳдидларни тўхтатиш учун ҳам ҳарбий-техник, ҳам бошқа характердаги жавоб чораларини кўришга мажбур бўлишини эълон қилди.
11 май куни эса Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон иккала Скандинавия давлатига ташриф буюриб, Швеция ва Финляндия раҳбарлари билан ўзаро хавфсизлик кафолатларини имзолади.
13 май куни эса НАТО аъзоси бўлган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига ижобий қарамаслигини билдирди.
15 май куни Финляндия ҳам, Швеция ҳам НАТОга аъзо бўлишга қарор қилганини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь