Starlink сунъий йўлдош орбитасини пасайтирмоқчи
Олам
−
12:40 762 2 дақиқа
Starlink 2026 йилда Ер орбитасида тахминан 550 км баландликда ҳаракатланаётган барча сунъий йўлдошларини 480 километргача тушириш орқали туркумини қайта конфигурация қилади. Бу ҳақда SpaceX компаниясининг Starlink муҳандислик бўйича вице-президенти Майкл Николсга таяниб, “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, компания сунъий йўлдошларнинг орбитасини пасайтириш орқали космик хавфсизликни оширишни мақсад қилмоқда. Бу қарор Starlink декабрь ойида сунъий йўлдошларидан бирининг космосда аномалияга учраши, оқибатда оз миқдорда қолдиқлар пайдо бўлиши ва 418 км баландликда космик кемалар билан алоқа узилиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганидан сўнг қабул қилинди. Ушбу ҳодиса Starlink учун орбитада кам учрайдиган кинетик авария бўлган.
Компаниянинг маълум қилишича, ушбу сунъий йўлдош тезда тўрт километр баландликка қулаган, бу эса бортда бирор портлаш содир бўлганини кўрсатади.
“Сунъий йўлдошларни тушириш Starlink орбиталарининг зичлашишига олиб келади ва космик хавфсизликни бир неча жиҳатдан оширади. 500 километрдан паст баландликда қолдиқ объектлар ва режалаштирилган сунъий йўлдош юлдуз туркумлари сони сезиларли даражада камаяди, бу эса тўқнашув эҳтимолини камайтиради”, дейди Николс.
Сўнгги йилларда компаниялар ва давлатлар интернет юлдуз туркумлари, алоқа ва Ер тасвирлари каби космик хизматлар учун ўн минглаб сунъий йўлдошларни жойлаштиришга шошилмоқда, натижада Ер орбитасидаги космик кемалар сони кескин ошган.
Ракета учириш бизнесида узоқ йиллик тажрибага эга бўлган SpaceX истеъмолчилар, ҳукуматлар ва корпоратив мижозларга кенг полосали интернет узатувчи 10 000 та сунъий йўлдошдан иборат Starlink тармоғи орқали дунёдаги энг йирик сунъий йўлдош операторига айланди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025